"Андижон" Туркияда 7та назорат учрашуви ўтказади. Барча рақиблар маълум

Narzulla Saydullayev
24 янв 2024, 12:05
“Андижон” жамоаси бугун, 24 январь куни хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди.

У ерда олдиндан режалаштирилганидек, "бургутлар" 7 та ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Шуни таъкидлаш ўринлики, “Андижон”нинг у ердаги барча спарринг-рақиблари номи маълум бўлди.
Жумладан, 9-феврал куни Словакиянинг “Белуса” жамоаси рақиб вазифасини бажаради.

12-феврал санасига эса иккита ўйин белгиланган бўлиб, улардан бири Украинанинг “Олександрия” клубига қарши ўтиши лозим эди. Бироқ ўзгариш юз берди ва ушбу клубнинг ўрнига 12-феврал санасида Латвиянинг “Валмиера” жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Режага кўра, "Андижон" 4 ва 12-феврал кунларига иккита ўйинда майдонга тушади.

“Андижон”нинг Анталия йиғинидаги барча рақиблари

27 январь (шанба)
“Андижон” – Жанубий Корея U-23 терма жамоаси

1 февраль (пайшанба)
“Андижон” – ЦСКА (Россия)

4 февраль (якшанба)
“Андижон” – “Селимбар” (Руминия)
“Андижон” – “Черноморец” (Украина)

9 февраль (жума)
“Андижон” – “Белуса” (Словакия)

12 февраль (душанба)
“Андижон” – “Корвинул Хунедора” (Руминия)
“Андижон” – “Валмиера” (Латвия)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати