

"29 ёшли дарвозабонимиз Элдор Адҳамов 2020 йилдан бери “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2021 йилни қўқонликлар сафида бошлагач, ярим йилдан кейин яна жамоамизга қайтган ва шундан буён “бургутлар” аъзоси бўлиб келмоқда.
Адҳамов билан амалдаги шартнома узайтирилди ва у 2026 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Адҳамов “Андижон” таркибида шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 81 та ўйин ўтказди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.
Ишонамизки, янги мавсумда ҳам у жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшади", - деб ёзилади клуб баёнотида.




