Анчелоттининг ўғли Неймарнинг ЖЧ-2026га бориш имконияти ҳақида гапирди

11 апр 2026, 09:35
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва ёрдамчиси Давиде Анчелотти жаҳон чемпионати-2026да "Сантос" ҳужумчиси ва миллий жамоанинг энг яхши тўпурари Неймарнинг таркибга тушиши ҳақида гапирди.

"Таркиб тўғрисидаги қарор бош мураббийда қолади ва уни қабул қилиш учун ҳали вақт бор. Охирги рўйхат 18 майда эълон қилинади. Миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар жамоада ўрин олишга тўлиқ ҳақли, чунки у ҳали формага кириб, якуний таркибга тушиш имкониятига эга", — деди Давиде Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнда АҚШ, Канада ва Мексикада бошланади.


Манба: Sports.ru