Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"

Aslanov Jasurbek
22 фев 2025
Карло Анчелотти "Атлетико"нинг "Реал" ҳақидаги баҳси учун қолдирган твитига изоҳ бера олмади.

Кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. "Атлетико" "Реал" билан ўйнайди, биринчи баҳс 4 март куни "Бернабеу"да ўтказилади.

"Атлетико" матбуот хизмати бу хабарга GTA: San Andreas ўйини стартидаги мемни твиттерга жойлади. Унда қуйидаги сўзлар ёзилади: "Оббо, янами" (Ah shit, here we go again).

- "Атлетико"нинг қуръа ҳақидаги твитига қандай изоҳ бера оласиз?

- Твит деганингиз нима? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз (кулиб).

Аслида бундай нарсаларга эътибор қаратмайман - деди "Реал" устози.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: As