

Касилья сентябрь ойидаги "Чарльтон"га қарши ўйинда рақиб ҳужумчиси Жонатан Лекога қарши ирқий гапларни айтганликда гумон қилинмоқда.
Қайд этиш керакки, 20 ёшли футболчи бу ҳақда бош ҳакамга айтган ва ҳакам ўша пайтда бу воқеани ўйин учун берилган қайдномаларда ёзиб қолдирган.
Англия футбол ассоциацияси бу бўйича иш олиб бормоқда. Жумладан, лаблар орқали ўқий оладиган мутахассис ва испан таржимон ёлланган.
Агар Касильянинг айби исботлаб берилса, посбон 8та ўйиндан 12та ўйингача четлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кико Касилья 2015-2019 йиллар давомида Мадриднинг "Реал" клуби шарафини ҳимоя қилган.



