

Манбага кўра, клуб 26 ёшли марокашлик билан дастлабки музокараларни ўтказган.
Амрабат 2020 йилнинг ёзидан бери "Фиорентина"да ўйнамоқда, унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсум ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.



