Алвес илк бор "Барса"нинг расмий ўйин учун қайдномасига киритилди - Кубок доирасида "Линарес"га қарши. Дембеле ковиддан сўнг тузалди ва рўйхатга кирди

Alisher
5 янв 2022
Ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га қайтганидан сўнг клуб сафидаги илк расмий ўйинини ўтказишга яқин.

Каталонияликлар 38 ёшли ўйинчини "Линарес"га қарши Испания Кубоги доирасидаги ўйинга киритишди. 

"Кўк-анорранглилар"нинг хабарига кўра, бразилиялик Испания футбол федерациясида муваффақиятли рўйхатдан ўтказилган.

Таркибга кирганлар орасида коронавирусга манфий тест топширган Усмон Дембеле ҳам бор.


AlisherMuallif
Manba: fcbarcelona.com