

"Бизда афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. Биз охиригача курашдик, яхши бошладик ва олдинга чиқдик... Улар бурчак зарбаси ва пеналтидан кейин 10 дақиқа ичида олдинга чиқиб олишди. Қийин ва тенг курашлар остида ўтган ўйин бўлди. Биз гол ўтказиб юборилган вазиятларда керакли даражада тўғри ўйнамадик, бироқ голдан сўнг жамоа ҳаракат қилишда давом этди. Барча кўтарилишлар ва пасайишларга қарамай, биз охиригача курашдик. Бизда имкониятлар бор эди, гол уриш учун бироз аниқлик етишмади... лекин мен йигитларни ҳеч нарсада айблай олмайман", - деди Алонсо.



