Алиссон: "Ливерпуль" имкон қадар тезроқ ўзига келиши керак"

Оқил Абдубарноев
3 окт 2022
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер жамоанинг жорий мавсум стартидаги муваффақиятсизликлари ҳақида фикр билдирди.

Шанба куни Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа ўз майдонида "Брайтон" билан ўйинда (3:3) яна ғалаба қозона олмади.

"Ғалаба қозона олмаслик ёқимсиз туйғу. Баъзида футболда шундай бўлади - ўзингизга бўлган ишончни йўқотасиз. Ишонч туйғуси билан ўйнаш жуда муҳим, вазиятни яхшилаш учун имкон қадар тезроқ ўзимизга бўлган ишончни қайтаришимиз керак", - деди бразилиялик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни "Ливерпуль" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Шотландиянинг "Рейнжерс" клубини қабул қилади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: BBC