Алишер Латипов: "Мақсадимиз - Про лигага йўлланма олиш"

Narzulla Saydullayev
25 авг 2022, 14:52
Биринчи лига иштирокчиси "Юниред" клуби барқарор футбол намойиш этмоқда.

Асосан ёшлардан ташкил топган жамоа анча-мунча жамоаларга бошоғриқ бўляпти. Хўш, жамоанинг асосий мақсади қандай? Буни билиш истагида жамоа бош мураббийи Алишер Латипов фикрларига қулоқ тутдик.

- Алишер ака, жамоа асосан қандай мақсадни қўйган?
- Мақсадимиз битта. Яъни, Про лигага йўлланма олиш ҳисобланади.

- Молиявий ҳолат қандай?
- Жамоани молияштириш словакиялик клуб президенти Шчипова Люция хоним, ҳамда маҳаллий ҳомийлар томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунда жамоамизда ҳеч қандай қарздорлик мавжуд эмас. Барчаси вақтида берилиб келинмоқда.

- Жорий йилги биринчи лига баҳслари сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Биринчи лига баҳслари жуда шиддатли ўтмоқда. Ҳамма жамоалар майдонда жанговор ўйин кўрсатмоқда.

- Жамоада иқтидорли ёшлар борми?
- Ҳа, албатта. Иқтидорли ёшларимиз бор, ўз устида ишлашда давом этса, келажакда Про лига ёки Суперлига даражасида тўп тепа олади. Улар ишлашда давом этиши шарт.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia