

Нашрнинг ёзишича, футболчига Саудия Арабистонининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, футболчи бўйича аниқ таклифлар ҳали келиб тушмаган.
Бразилиялик футболчининг "Ювентус" билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига этади.
Сандро жорий мавсум барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



