Алекс Фергюсон: «Бу мавсум Мойес соврин ютса ажойиб натижа бўлади»

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 09:23
«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳозирги мураббий Дэвид Мойес ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бу мавсумда Мойес битта соврин ютса бу ажойиб бўларди. Бу қандай соврин бўлиши аҳамиятсиз – Лига кубоги, Англия кубоги, Чемпионлар лигаси ёки премьер-лига.

Мойес клубда охирги 20 йилда амалга оширилган ишларни давом эттиришидан умидворман, жамоа унга ёрдам бериши аниқ.

Клуб раҳбарияти ажойиб инсонлардан ташкил топган, жамоага омад керак холос», – дейди Фергюсон. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru