

“Менимча улар, бу ўйнаган футболидан кўра, кучлироқ ўйин намоиш эта олади. Россия ҳимояда жуда яхши ўйнади, аммо ўйин охирида Эден Азар жамоамизга ғалаба олиб келди. Россия Жазоирдан кўра кучлироқ, биз кўп хатоларга йўл қўйдик, руслар эса деярли барча ҳужумларимизни бартараф этишди” – дейди Алдервейрелд.



