

Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигасининг 2-турида "Ал-Шабаб" жамоаси "Ал-Ваҳда" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 49-дақиқасида Жо томонидан киритилган гол Ҳайдаров жамоадошларига ғалаба келтирди. Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказиш билан бирга, ягона голга ассистентлик ҳам қилди.
"Ал-Ваҳда" - "Ал-Шабаб" 0:1
Гол: 49 -Жо.



