"Ал-Шабаб" яна дуранг ўйнади, Азизбек Ҳайдаровда 90 дақиқа

Aziz Tukhtamuradov
26 сен 2015
БАА чемпионати 4-тури доирасида Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Ал-Шабаб" жамоаси сафарда ўйнади.

Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигасининг 4-турида "Ал-Шабаб" жамоаси сафарда "Банияс" клуби меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Фавад Авана томонидан урилган голга "Шабаб"нинг бразилиялик ҳужумчиси Жо жавоб берди.

Ҳамюртимиз одатга кўра ўйинни тўлиқ ўтказди. "Ал Шабаб" 8 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 16 октябрь куни сафарда "Ал Жазира"га қарши ўтказади.

БАА Про-Лигаси

"Банияс" - "Ал-Шабаб" 1:1

Голлар: Фавад Авана 4 - Жо 80



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia