

Бу ҳақда Қатар Юлдузлар лигаси расмий сайти эълон қилди. "Ворскла" собиқ ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов "Ал Ҳарайтият" билан шартнома тузди. Клуб жамоани тарк этган австралиялик Эрик Парталу ўрнига, Турсуновни ўз сафига қўшиб олди. Санжар Турсунов ва "Ал Ҳарайтият" ўртасида тузилган битим 1,5 мавсумга мўлжалланган.
Турсунов аввал ҳам Қатар чемпионатида тўп тепган. У ўшанда "Ум Салал" шарафини ҳимоя қилган.



