Афғонистон ҳайрон қолдиришда давом этяпти, энди улар финалда!

Xayrulla Xoliqov
21 июн 2019
Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида финалчилар аниқ бўлди.

Айтиш керакки, ҳар икки ярим финал баҳси ўзига хос драматик тарзда кечди. Япония U-20 терма жамоаси финал йўлида мусобақа мезбони Эронни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. 

Иккинчи ярим финал ўйинида Афғонистон терма жамоаси Индонезиядан 4:3 ҳисобида устун келди ва ўз тарихида илк марта U-20 Осиё чемпионати финалида ўйнайдиган бўлди. Афғонларга қойил қолмасдан илож йўқ. 

Эртага, 22 июнь куни Эрон - Индонезия 3-ўрин учун баҳс олиб борса, Япония - Афғонистон беллашувидан сўнг бу йилги мусобақа ғолиби маълум бўлади.


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: the-afc.com