

Аброр Пирриев ўз ишининг устаси ҳамда ажойиб дўст сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Локомотив» клуби аъзолари орасида катта ҳурмат қозонган. Биз бугунги таваллуд айёми билан Аброржонни яна бир бора самимий муборакбод этган ҳолда унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
«Локомотив» ПФК маъмурияти



