Абрамович Исроил фуқаролигини олди, энди у Тель-Авивда яшайди

Aziz Tukhtamuradov
28 май 2018
Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович Исроил фуқаролигини олди.

Россиялик 51 ёшли миллиардер Буюк Британияда визани узайтириш билан боғлиқ муаммога дуч келган эди. Бугун Абрамович шахсий самолётида Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги Бен-Гурион аэропортига келиб қўнган. 

Абрамович Исроил фуқаролиги паспортини олди ва энди Тель-Авивнинг Неве-Цедек туманида яшайди. Дунё миллиардерлари рўйхатида 13-ўринни эгаллаб турган ва молиявий ҳолати 10 миллиард долларга баҳоланган Абрамовичга Исроил банкларида ҳисоб рақами очишга рухсат беришди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: