

Миланликлар Туринда Никола Залевски ва Кристиан Аслланининг голи эвазига муҳим ғалабага эришди.
Етакчи "Наполи" эса кутилмаганда "Женоа" билан ўйинда очко йўқотди. Дастлаб Ромелу Лукаку 15-дақиқада ҳисобни очди, 32-дақиқада эса Алекс Мерет автогол қайд этди. Жакомо Распадори 64-дақиқада неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо, Хоан Васкес 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Эндиликда чемпионат якунланишига икки тур қолганда "Интер" билан орадаги фарқ бир очкони ташкил этмоқда.



