71 ёшли Табарес Уругвай терма жамоаси билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
21 сен 2018
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес ўз вазифасини бажаришда давом этади.

Бугун, 21 сентябрь куни Уругвай футбол ассоциацияси 71 ёшли мутахассис билан келишувни 2022 йилгача узайтирди.

Оскар Табарес 2006 йилдан бери Уругвай терма жамоасини бошқаради. Жамоа унинг қўл остида 2011 йил Америка Кубогида ғолиб бўлган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com