

Унга кўра, биринчи ўринни инглиз клублари эгаллади. Англия вакиллари 2024 йилда трансферлар учун 1,88 млрд доллар ишлатган. Франция клублари 994,9 млн, Италиядагилар – 937,9 млн, Испания томондагилар – 761,8 млн, Германия клублари эса 724,9 млн доллар маблағни трансферлар учун сарфлаган.
Ўз навбатида трансферлардан энг кўп кирим қилган давлат ҳам Англия бўлди - 1,34 млрд. Франция клублари ўтган йилда 868,4 млн, Португалия – 671,8 млн, Испания – 651 млн, Бразилия – 591,5 млн доллар ишлаб олган.



