2020 йилда жарима зарбаларидан энг кўп гол урган футболчи кимлигини биласизми?

Бу “Аталанта” футболчиси.

“Аталанта” ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский А Cерия 37-тури доирасида “Парма”га қарши баҳсда жарима зарбасидан гол урди. Бу украиналик футболчи учун 2020 йилда жарима зарбасидан урилган 5-гол бўлди. Ушбу натижа Европанинг кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасидаги энг яхшиси бўлиб турибди.

Маълумот учун, Малиновский А Cерия жорий мавсумида 33 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Manba: Opta