Latest news

13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  0 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  3 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  15 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  8 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  64 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади" News

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЛаЛига 3-тури доирасида "Бетис"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундан-да яхшироқ бўла оламиз. Ўйинни яхши бошладик, гол уриб олгандан кейин эса ортга чекиндик. Одатда ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз барча футболчилар катта масъулият ҳис қилмоқда.

Рақиблар эса тезда икки гол уриб олди. Биз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Муҳими футболчилар ғалабага ишонишди. Мағлуб бўлаётган пайтингда ўйин тизгинини ушлаб туриш қийин бўлади. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Фақатгина 3та гол урдик. Футболчиларим билан фаҳрланаман. Шундай темпда давом этиш керак.

Ҳакамликка ҳакамлар жавоб беради. Саволни уларга бериш керак. Мен ҳеч қачон ҳакамларнинг ишини баҳоламайман. Бор эътиборимиз рақибга қаратилганди. Оғир бўлди, бироқ қўлга киритилган очколардан хурсандмиз.

Куртуа ҳал қилувчи пайтларда ўзининг сейвлари билан жонимизга оро кирди. Бу биринчиси эмас. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва бугунги хатти-ҳаракатларидан мамнунман.

Қўл остимдаги таркибдан қониқяпман. Яхши мавсум ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Зидан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика