Зидан: "Футболда мўъжизалар бўлмайди"
05 may 2021 00:15
News
Зидан: "Футболда мўъжизалар бўлмайди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ доирасида "Челси"га қарши жавоб ўйинидан олдинги фикрларини билдирди.
"Ҳиссиётлар ажойиб. Ушбу учрашувда қатнашаётганимиздан хурсандмиз ва эртанги ўйиндан нималар кутаётганимизни сезиб турибмиз. Муваффақият учун бор кучимизни сарфлаймиз.
Чин юракдан қилинган меҳнат ва ўзимизга бўлган ишонч сабабли шу даражага эришдик. Футболда мўъжизалар бўлмайди.
Олдиндаги 90 дақиқада қандай футбол ўйнашни ўрганган бўлсак, шундай ўйнашимиз керак бўлади. ЕЧЛнинг ярим финал ўйинлари доим ҳам бўлавермайди. Эртанги баҳс учун барча футболчилар шай ҳолатда.
Яхши ўйин намойиш қилиб, бор кучимизни намоён қилишимиз керак. Жамоамнинг ўйинидан хавфсирамаяпман. Барчамиз тайёрмиз.
Рамос ҳақида бир нима дея олмайман. У жамоа билан ўйинга шайми, демак, барчаси жойида", - деди Зидан.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments