Latest news

10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  0 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  6 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  9 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  5 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди" News

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди"

Хабар бериб ўтганимиздек "Динамо" сафига икки нафар нигериялик легионерлар келиб қўшилган эди.
Кеча "Динамо" нинг "Шердор" билан назорат учрашувида мана шу икки футболчи "Шердор" сафида майдонга тушди. Шу фурсатдан фойдаланиб биз ушбу футболчилар билан қисқача суҳбатлашдик.

- Салом. Самарқандга келишингиз ҳақида айтиб ўтсангиз. Бу қандай рўй берди?
- Ўзбекистонга биринчи бор келишимиз. Биз уч киши бўлиб ташриф буюрдик. Мен, Ловеренс ва агентимиз. Самарқандга эса кеча келдик. Бундай дейишимизга сабаб биз бир ой олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган эдик. Қайси жамоа эканлигини аниқ билмайман лекин Биринчи лиганинг "НБУ-Осиё" учун аталган стадионида машғулотларда қатнашдик. Шундан сўнг мана ҳозир кўпчилик танийдиган Самарқанд шаҳридамиз. Бизга шаҳар жуда ёқди. Кеча фақат бир марта машғулотларда иштирок этдик. Ҳозирда меҳмонхонада яшаяпмиз.

- Келишингиз ўзи -ўзидан содир бўлмагандир?
- Албатта. Биз аввалдан Девид Онияни танир эдик. Агентимиз билан яхши экан. Шу орқали келдик десак ҳам бўлаверади. Бу стадион жуда ажойиб ҳолатда экан. Стадион ва шаҳар жуда ёқди.

- Аввал ҳам бирон жамоада ўйнаган эдингизми ?
- Аввал ҳеч қачон хорижий чемпионатларда бўлмаганмиз. Биринчи хорижда ўйнашимиз мумкин. Фақат Нигерия чемпионатида ўйнаганмиз. Терма жамоада эса йўқ.

- Қайси чизиқда ўйнайсиз одатда?

- Мен ўнг қанот ярим ҳимоясида, Ловернс эса марказий ҳимояда ўйнайди.

- Тил борасида муаммо бўлмайдими ?
- Биз инглиз тилида суҳбатлаша оламиз. Қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.

- Яқинда Африкадан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга таклиф этилаётганлиги ва улар Это'О футбол академияси тарбияланувчилар эканлиги футбол агенти томонидан айтилган эди. Сизлар ҳам шу академияданми?

- Йўқ биз Нигериядан. У академия эса Камерунда жойлашган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика