Latest news

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  0 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  1 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  10 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим. News

Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.

"Пахтакор"нинг полшалик ҳужумчиси Пётр Пажишек Ўзбекистон Суперкубоги финали олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

"Финалда ўтган мавсумда олтин ва кумуш медалларга эга чиққан жамоалар тўқнаш келади. Курашларга бой ўйин бўлишини тахмин қиляпман. Эртага нима бўлишини майдонга билиб оламиз", - деди Пётр Пажишек финалдан олдин.

- "Навбаҳор"га қарши мағлубиятга қандай изоҳ бера оласиз? Финалдан олдин жамоа мағлубиятга учради.

- Футболда барча учрашувларда ғалаба қозониб бўлмайди. Биз бундай ўйин бўлишини кутмагандик, очиғи. Ўзимизга керакли хулосалар чиқариб олдинга юришда давом этамиз. Бу табиий ҳолат.

- "Пахтакор" қишки трансферлар ойнасида жуда кўплаб ҳужумчилар билан музокара олиб борди, лекин якунда жамоага сиз келиб қўшилдингиз. Музокаралар жараёни ҳақида батафсил айтиб берсангиз. Нега "Пахтакор"га келишга қарор қилдингиз?

- Музокаралар шартномага қўл қўйишимдан 2-3 ҳафта олдин бошланган эди. Улар менга алоқага чиқишди. Кўплаб мамлакатлардан таклифларим бор эди. Шу сабабли ўйлаш учун бироз кўпроқ вақт керак бўлди. Мен Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим. Шунинг учун "Пахтакор" варианти менга мос тушди.

- Европадан ташқарида ўйнамоқчи эдим дедингиз. Нега бундай ниятингиз бор эди? Деярли барча футболчи Европада тўп тепишни орзу қилади-ку...

- Фаолиятимга назар ташласангиз Европадаги кўп чемпионатларда ўйнаб кўрганман. Ҳозир 32 ёшдаман ва яна 4-5 йил яхши даражада футбол ўйнаш имкониятим бор. Шу сабабли янги тажриба ва чақириқни истадим. Европа мен учун таниш, фаолиятимнинг сўнгги йилларини ўзимга таниш бўлган жойда ўтказиш мантиқсиз деб ўйлайман. 



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика