Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин
02 sep 13:44
News
Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин
"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилганидан кейин "Байер" бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири саналади.
45 ёшли мутахассис Каталония клубини 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнигача бошқарган. Шу вақт ичида у 2022/23 йилги мавсумда Ла Лигада "Барселона"ни чемпионликка олиб чиқишга ва Испания Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хави Испанияда ишлашдан олдин Қатарнинг "Ал Саад" жамоасида фаолият юритган.
"Байер" Бундеслиганинг янги мавсумида 2 тур ўйнади ва бор-йўғи 1 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Жамоанинг навбатдаги ўйини 12 сентябрь куни бўлиб ўтади – леверкузенликлар ўз майдонида Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хагнинг четлатилиши Бундеслига тарихидаги энг тези ҳисобланади.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments