Хакимининг агенти Marca'нинг хабарини рад этди
04 apr 2020 20:00
News
Хакимининг агенти Marca'нинг хабарини рад этди
Нашр марокашлик футболчининг “Реал” шартномани узайтиргани ҳақда маълум қилганди.
Ҳозирда “Боруссия Д”да ижара асосида ўйнаётган “Реал” ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг агенти Алехандро Камано мижозининг “қаймоқранглилар” билан амалдаги келишувни узайтирмаганини айтди.
“Бунга ҳеч қандай асослар йўқ. “Реал” билан шартнома ҳали ҳамон биз келишгандек 2017 йилдан 2022 йилгача давом этади. Кутиш керак. Ушбу қийини синовдан (коронавирус пандемияси) кейингина биз “Реал” ҳамда “Боруссия Д” билан музокараларни бошлаймиз”, дейди Камано.
Marca берган маълумотда эса “Реал” 21 ёшли футболчини ўзида сақлаб қолиш учун у билан келишувни 2023 йилга қадар узайтиргани ҳақида ёзилган эди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments