Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди
25 jan 15:44
News
Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди
"AS" нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" раҳбарияти испаниялик мутахассиснинг вакиллари билан алоқага чиққан.
Манбанинг таъкидлашича, томонлар ўртасидаги дастлабки музокаралар ижобий руҳда ўтган. Хаби Алонсо ўз вақтида футболчи сифатида тўп тепган жамоасига мураббий бўлиб қайтишга "қатъий қарор қилган". Мерсисайдликлар эса Алонсога нафақат мутахассис, балки клуб афсонаси сифатида катта ҳурмат ва эҳтиром билан қарашмоқда.
Қайд этилишича, жамоанинг ҳозирги натижалари амалдаги бош мураббий Арне Слотнинг келажагини хавф остида қолдирмоқда. "Ливерпуль"нинг ҳар бир омадсиз ўйини Хаби Алонсонинг тайинланишини яқинлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо ўтган ёзда "Реал Мадрид" бошқарувига келган эди, бироқ жорий йилнинг 12 январь куни "қироллик клуби" у билан хайрлашганини эълон қилди. Ҳозирда "Ливерпуль" АПЛда 23 та ўйиндан сўнг 36 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments