Latest news

19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  7 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  7 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади" News

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"

Фарғонада ташкил этилган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:1) назорат учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Йигитларда натижа босими йўқ ва хотиржам ҳаракат қилишди. Таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, келгусидаги ўйинларимиз учун турли услубларни синовдан ўтказиб олдик. ФИФА кунларида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади.

- Бугунги ўйинда кўплаб ёш футболчилар майдонга туширилди. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Уларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Тажриба кераклиги кўриниб турибди. Машғулотларда ёш футболчилар билан ишлаяпмиз. Шу каби ўйинларда вақт бериб, чиниқтириб борамиз. Улар ўзларини кўрсатишлари керак, шунақа имкониятлардан фойдаланиб, асосий таркибга муносиб эканликларини исботлашлари лозим бўлади.

- Билолхон Тошмирзаев бугунги ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб нима?

- Тошмирзаев чемпионат кубок ўйинларида майдонга тушди. Бугун унга бир оз дам олиш имкониятини бердик. Билолхон билан ҳаммаси жойида ва кейинги ўртоқлик баҳсида майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика