ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда
21 dec 19:01
News
ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда
"Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар футболини янада ривожлантириш мақсадида “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси) мусобақасини жорий этиш режасини маълум қилди. Янги турнир Осиё мамлакатлари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.
Мазкур мусобақа ФИФА кунларида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар сезиларли даражада камайтирилиши кўзда тутилмоқда.
ОФК Миллатлар Лигаси жамоалар даражасига мос рақобат муҳитини яратиб, спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради.
ОФК раҳбарияти ушбу ташаббусни Осиё футболи учун муҳим қадам сифатида баҳолаб, лойиҳа терма жамоалар фаолиятига барқарорлик олиб киришини таъкидлади. Шунингдек, мусобақага тижорий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан катта қизиқиш билдирилаётгани қайд этилди.
Мусобақанинг формати, амалга ошириш босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади", — дейилади хабарда.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments