Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди
01 dec 18:25
News
Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди
"Украиналик мутахассис, 2022 йилда "Нефтчи" раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Виталий Григорьевич Левченко жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионлик даражасигача олиб чиқиш юзасидан қўйилган вазифаларни катта масъулият билан бажаришга киришди. Унинг бу қатъий меҳнати 2025 йил мавсумида ўз амалий натижасини берди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоамиз "Қизилқум" билан бўлиб ўтган беллашувда ишончли ғалаба қозониб, муддатидан олдин Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
2022–2025 йиллар давомида унинг бошқарувидаги жамоа 106 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та ғалаба, 35 та дуранг ва 19 та мағлубиятни қайд этди.
2025 йил 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг "Нефтчи" клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу билан бирга, "Нефтчи"нинг мураббийлар штабида Виталий Левченко билан бирга фаолият юритган Анваржон Норқулов, Андрей Анненков ва Фарруҳ Бердиевнинг ҳам шартнома муддатлари якунланди.
Жамоа раҳбарияти ва клуб аъзолари уларга ўтган давр мобайнида узоқ кутилган 24 йиллик орзуни рўёбга чиқаришдаги хизматлари, “Нефтчи” ва Фарғона футболи ривожига қўшган баракали ҳиссалари учун чин дилдан миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ сайтимиз орқали клуб мураббий билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments