Latest news

00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 00:00Ла Лига. "Реал Сосьедад" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45А Серия. "Фиорентина" ва "Милан" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:45Лига 1. ПСЖ "Ницца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди" News

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси дарвозабони Виллиан сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда қийин ўтказдик. Биз ҳали бунчалик машаққатга дуч келмагандик. Ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. Украина ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, баъзи хатоларга йўл қўйдик ва бу ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу эса ҳолатимизни янада оғирлаштирди. Аммо бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу боис, керакли натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини яхши билардик. Жамоамиз бирдамлик кўрсата олади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Украина ҳам финалда иштирок этишга лойиқ эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, энди дам оламиз ва нариги қарама-қаршиликда нима бўлишини кўрамиз.

Бугун кутилгандек ўйин кўрсата олмаганимизга чарчоқ таъсир қилди, чунки биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Турнирга жиддий тайёргарлик кўрдик. Икки ой Бразилияда машғулотлар ўтказдик, кейин кетма-кет сафарлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бизнинг умримиз меҳмонхонада ўтадиган бўлиб қолди ва оғир ўйинлар туфайли жисмоний толиқиш бошланди. Бугун, афсуски, биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Муҳими, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун куч топа олдик ва ўйин тизгинини ўзгартирдик. Натижада ғалаба қозондик. 

Бразилия жаҳон чемпионатларида ҳужумкор ўйини, маҳоратли ва юқори дриблингга эга ўйинчилари билан диққат марказида бўлиб келган. Аммо мазкур мундиалда асосий кучимиз — ҳимоя эканлиги намоён бўлди. Биз ҳамиша яхши ҳимояланганимиз учун турнир давомида кам гол ўтказиб юбордик. Шундай экан, яхши мудофааланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўта олиш мувозанати бизни финалга олиб чиқди. Шундай экан, ғалабалар ва унвонлар тажрибасига асосланиб, ҳимоя ҳар доим ҳужумдан кўра муҳимроқ эканлигини қайд этмоқчиман", деди терма жамоа асосий дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

   
03 oct 19:03:11
Soccerland777
Қиссадан ҳисса, меҳмонхонада истиқомат, ўйнаб яшаш ҳам осонмас...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика