Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  73 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..." News

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..."

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "лочинлар" устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.





- Биринчи навбатда, барча мухлисларни, шу ерга йиғилганларни Ҳайит байрами билан табрикламоқчиман. Бугун футболчилар наманганлик мухлисларга яхши совға ҳозирлашди. Биринчи бўлимда ишимиз қоувшмади. Чемпионатда атиги битта ўйинда ғалаба қозониб, Наманганда ютуққа эришолмаганимиз руҳий камчиликларни вужудга келтирганди. Бугун иккинчи бўлимда, ниҳоят, узоқ кутилган ўйинни намойиш этишди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ҳозир биз таркибни шакллантиряпмиз, лекин барибир, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари учун вақт керак. Мавсум бошида айрим футболчилар кетишди, уларнинг ўрнига янги ўйинчилар келишди. Уларнинг мослашишлари маълум муддатни талаб этади. Мослашиш жараёни биз хоҳлагандек кечмаяпти. Асосийси, шогирдларим берилган кўрсатмаларга аста-секин мослашиб боришмоқда. Индивидуал ўйин бобида муаммо йўқ, жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эса ҳали қиладиган ишлар бор.

- Ўйлашимча, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар ёрдамида жиддий мақсадларни кўзлашимиз мумкин. Муҳими, таркиб ўзаги шаклланган. "Манчестер Сити" ва "Атлетико" каби клублар мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди, охирига келиб вазиятни ўнглашга эришишди. Аста-секин ўйинимиз яхшиланиши ва ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

- Авиловнинг жароҳати бор, даволаняпти. У ўз шифокори билан даволанмоқчилигини билдирди. Шунинг учун таркибда кўриниш бермаяпти", - дейди Жалилов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика