Вальверде: “Кутганимиздек қийин рақиб билан рўбару келдик”
17 dec 2019 00:08
News
Вальверде: “Кутганимиздек қийин рақиб билан рўбару келдик”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар лигаси 1/8 финалига ташланган қуръа натижалари ҳақида тўхталди.
“Кутганимиздек қийин рақиб билан куч синашадиган бўлдик. Биз бу жамоа билан мавсумолди тайёргарлик жараёнида куч синашгандик.
Орадан бир неча ой вақт ўтди ва уларда ҳозир янги бош мураббий ишламоқда. А серияда улар у қадар яхши старт олишмади, аммо Чемпионлар лигасида аъло даражада қатнашишмоқда. Ўйлашимча, рақибимизинг уй учрашувлари ажойиб атмосферада ўтади ва бу ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиради.
Жамоа таркибида ажойиб футболчилар жамланган: Аллан, Мертенс, Инсинье. Масумолдидан бўлиб ўтган учрашувимизда уларда марказий чизиқда яхши футболчилари жамланганлигини намойиш эта олишганди”, дейди Вальверде.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments