Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"
10 feb 07:45
News
Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"
"Динамо" 1-бўлимда тенгкураш намойиш этган бўлса, 2-бўлимда ўйинда рақибидан устунлик қилди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади.
"Зенит" билан ўйин – яхши спарринг бўлди. Ютқазганимизга фақат ўзимиз айбдормиз. Ўйиндаги ҳакамлик бироз ранжитди. Гап кимгадир ёрдам беришда эмас, у икки жамоага ҳам ўйнашга имкон бермади. Яхшиямки, ҳаммаси муштлашувгача етиб бормади. Умуман олганда эса ўзимизнинг кучли жиҳатларимиз ва камчиликларимизни билиб олдик. Биринчи бўлимдаги вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Албатта, "Зенит"нинг номи ҳам футболчиларга бироз таъсир қилди.
Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйиндан қониқдим, иккинчи бўлимда эса кўплаб ёшларга имкон бердик. Хулосалар қиламиз ва ишлашда давом этамиз.
Позициялар бўйича йигитларга эътирозим? Йўқ, умуман олганда ҳаммаси жойида. Битта ўйин ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўйиндан қониқдим, камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади, бу биз учун хулоса. Мана шундай ўйинлар орқали 28 феврал кунги 1-тур ўйини учун асосий таркибимизни аниқлаб борамиз", - деди Вадим Карленович "Зенит" билан учрашувдан кейин.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments