Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"
05 jan 18:57
News
Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"
Шундан кейин жамоа илк хориж йиғини учун 16 январь куни БААга йўл олади. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов тайёргарлик жараёни, таркиб ва легионерлар ҳақида фикрларини билдирди.
"23 декабрда Самарқандда йиғилдик. Бир ҳафта дастлабки йиғинни ўтказдик. Айни пайтда эса Тошкентда машғулотларни олиб бормоқдамиз. 16 январгача шу ерда бўламиз. Бир қатор назорат учрашувлари режалаштирилган, шунингдек, таркибда бир неча нафар ёш футболчиларни кўриб оламиз. Тайёргарлик одатдагидек давом этади", – дейди Вадим Абрамов.
— Ўтган мавсум қанчалик кутганингиздек якунланди?
— Аввал айтганимдек, бундан ҳам яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Ўзимиз даражани юқори қўйиб олдик. Шундай экан, биздан янада кўпроқ нарса кутишади. Олдиндаги мавсум аввалгисидан қийин бўлади, деб ўйлайман. Илгари бизга етарлича баҳо бермаган жамоалар ҳам энди жиддий тайёргарлик билан майдонга чиқади.
— Нурилло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Азизбек Амонов ва икки нафар легионер билан шартнома имзоланди. Бу борада батафсил маълумот берсангиз.
— Ҳозиргача бизга яхши таниш, нималарга қодир эканини биладиган ўзбекистонлик футболчиларни жалб қилдик. Айримлари билан "Бунёдкор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Легионерларга келсак, ўхшайди ёки ўхшамайди — вақт кўрсатади. Биласиз, хорижлик футболчи маҳаллий йигитлардан камида бир бош юқори бўлиши керак. Ҳозирги вазиятда эса легионер маҳаллий футболчиларга нисбатан арзонроққа тушмоқда.
— Франциялик Жеса Айесса "Аяччо"дан келмоқда. Бундай чемпионатдан футболчини кўндириш қийин бўлмадими?
— Бу борада иш олиб боряпмиз, катта бўлмаган маошга легионер қидиряпмиз. Ўзаро тил топишган ҳолда жамоамизга фойда келтиришига умид қиламиз.
— Ўтган мавсумда Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов кашф этилди. 2026 йилда кимни кашф қилмоқчисиз?
— Ҳозир бу жараён бирмунча осонроқ. Илгари ўринбосарлар жамоаси асосий таркибдан кейин ўйнаган, бу эса нотўғри эди. Ҳозир эса уларни бир кун олдин кўриб чиқиш, қай даражада ёрдам бериши мумкинлигини баҳолаш имкони бор. Бу борада ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман.
— Кучеренко "Локомотив"га кетди. Марказий ҳимоядаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз?
— Бир нафар ҳимоячини чақирдик. Яна бири билан музокара олиб бормоқдамиз. Унга шартнома таклиф қилдик, қолгани ўзига боғлиқ. Салоҳияти юқори, жамоамизни кучайтириши мумкин.
— 2026 йил учун қандай вазифа ва мақсадлар қўйилган?
— БААдаги биринчи йиғиндан кейин мақсадлар ҳақида аниқ гапириш мумкин бўлади. Амирликларда кучли клубларга қарши ўйнаймиз. Шу даражадаги жамоалар ва оғир машғулотлар фонида ўз салоҳиятимизни тўлиқ баҳолаб олишимиз мумкин.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments
Lekin Abramov yaxshi murabbiy