УЕФА Рамосни атайин сариқ карточка олганликда айбламоқда
27 feb 2019 12:12
News
УЕФА Рамосни атайин сариқ карточка олганликда айбламоқда
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосга нисбатан интизом иши очди.
Футболчи "Аякс"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал илк учрашувида атайин сариқ карточка олганликда айбланмоқда. Баҳсдан сўнг ОАВда Рамос атайин шу ишни қилганини тан олгани эълон қилинган эди. Кейин ҳимоячи "твиттер" орқали у карточка олишга уринмаганини ва жавоб учрашувида майдонга туша олмаслигидан афсусда эканлигини айтди.
УЕФА сешанба куни Рамосга қарши интизом ишини очди. Ташкилот 28 февраль куни Серхио Рамос иши бўйича якуний қарорни эълон қилади.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments