Latest news

18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  0 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  1 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа News

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа

"Лилл"нинг 25 ёшли аъзоси Берке Ўзер июнь ойида дебют қилиб, бор-йўғи 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушганига қарамай, унинг амбициялари жиддий.

Аввалроқ мураббий дарвозабон кичик жароҳати боис Болгарияга қарши ўйнамаслиги ва таркибда кучлироқ футболчилар борлигини маълум қилганди.

Беркенинг хатти-ҳаракати ҳаммани ҳайратда қолдирди: у нарсаларини йиғиштириб, Францияга учиб кетган. Туркия футбол федерацияси бу ҳақда қуйидагиларни ёзди:

"Берке Ўзер жамоани ўз ихтиёри билан тарк этди. Таркибдан четда қолганини баҳона қилиб, рухсатсиз. Бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди. Интизом, ҳурмат ва жамоавий руҳ — биз ҳеч қачон муросага келмайдиган принциплар".

Футболчининг ўзи ҳаммасини рад қилиб, унга клубга қайтишга рухсат берилганини таъкидлади:

"Мен ўйин учун таркибни кўрдим ва тушундим: терма жамоада қарор қабул қиладиган одамлар ғалаба қозонишни хоҳламайди. Менинг ҳафсалам пир бўлди.

Атмосферани бузишни истамадим, шунинг учун ўйин олдидан мураббийлар штабига ўз фикрларимни бамайлихотир билдирдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилганим учун йиғинни тарк этишимга рухсат беришди. Агар ўйнамасам эканман, клубнинг ўйинларига тайёрланишим керак".

Rating: +6   

Comments

   
13 oct 20:07:18
She'rxona
Undan zo‘rlari bor termasida. Galatasaraydagi Ug‘urjan Chakir, MYuda Bayindar bor. O‘tgan yili it tanimas Ayupsporda yurardi. Atrofidagilar yaxshi ishlab, Fransiyaga sotishni epladi. To‘g‘risi, noinsof ekan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика