"Трентнинг "Реал"га ўтиши Карвахалга муаммо туғдиради"
26 aug 2024 12:38
News
"Трентнинг "Реал"га ўтиши Карвахалга муаммо туғдиради"
"Ливерпуль" собиқ марказий ҳимоячиси Жейми Каррагер агар Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтса, Дани Карвахаль "Реал" бошланғич таркибидаги ўрнини йўқотиши мумкинлигини айтди.

Каррагернинг фикрича, клуб даражасида ва терма жамоада кўплаб унвонларга эга бўлган Карвахаль бу ўзгаришлардан хурсанд бўлмайди:
"Эҳтимол, Дани Карвахаль бу борада ўз сўзини айтган бўларди. У 6 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва шу ёзда Европа чемпиони бўлди, шунинг учун у Трентни рақиб сифатида кўришдан хурсанд бўлмасди".
25 ёшли Александер-Арнольд аллақачон "Ливерпуль" афсонаси, аммо унинг клубдаги келажаги номаълумлигича қолмоқда, чунки унинг шартномаси мавсум охирида тугайди. Трент январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан музокаралар бошлаши ва Карло Анчелотти иқтидорли англияликни ўзига жалб қилиш учун бу имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments