Latest news

20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  45 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2

Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди" News

Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Андоррага қарши ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз ғалабага муносиб эдик. Яна бир бор дарвозамизни дахлсиз сақладик ва уч очко қўлга киритдик. Биздан кутилаётган нарса айнан шу. Ўйлашимча, тўрт ёки бешта гол уриш имкониятимиз бор эди, чунки кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу одатий ҳолат – зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин, лекин июнь ойидаги ўйинга нисбатан бу сафар яхшироқ ҳаракат қилдик.

– Жамоа ўзининг идеал ўйинига яқинлашдими?

– Афсуски, идеал ўйин деган нарса йўқ! Биз уни доим қидириб борамиз, лекин у ҳеч қачон тўлиқ амалга ошмайди. Шунинг учун мураббий сифатида ҳеч қачон бутунлай мамнун бўлмаймиз. Бу футбол мураббийи ҳаётининг бир қисми. Аммо бу сафар танқид қилишдан кўра кўпроқ яхши томонларни кўрдим. "Биздан шу талаб қилинади, биз мана бундай ва бундайроқ қилишимиз керак", деган тугунга тушиб қолмайман, – дея Тухельнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика