Latest news

01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз" News

Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишнинг аҳамияти ва келгуси йилги мусобақада Марказий Осиё жамоасидан кутилаётган имкониятлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, мундиаль биз учун тарихий муваффақият ҳисобланади. Жаҳон чемпионати футбол оламидаги энг нуфузли турнирдир. Орзумизни рўёбга чиқариш учун кўп йиллар давомида тинимсиз меҳнат қилдик ва ниҳоят, ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Халқимиз бундан хурсанд. Ишончим комилки, бу муваффақият нафақат биз учун, балки бутун мамлакатим учун катта илҳом манбаи бўлиб, олдинга ташланган улкан қадамдир. Бундай ютуқлар спортнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ёшлар футболга тобора қизиқиш билдирмоқда, кўплаб ота-оналар эса фарзандларини футбол мактабларига беришмоқда. Бу жуда руҳлантирувчи ҳолат. Бундай суръат кўпроқ ҳомийларни жалб қилишга, инфратузилмани яхшилашга ва истеъдодли футболчилар сафини кенгайтиришга ёрдам беради.

Очиғини айтганда, жамоага саралаш босқичининг ўртасида қўшилиш осон бўлмади. Муҳит жиддий эди, олдинда муҳим ўйинлар бор, вақт эса жуда оз эди. Жамоага тез мослашиб, дарҳол натижа кўрсатишим керак бўлди. Аввалги саралаш босқичларида мақсад сари яқин келгандик, аммо охирги лаҳзаларда омад юз ўгирганди. Бироқ бу сафар охиригача бардошли бўлдик, яхши тайёргарлик кўрдик ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

Ҳар бир ўйин ўзига хос босимга эга, бироқ Абу-Дабидаги учрашувнинг фарқи шунда эдики, унинг ҳал қилувчи эканлигини билардик. Биргина очко етарли бўлишини англаганимиз сабабли, ўзига хос танглик юзага келди. Аммо ўзимизга ишониб, пухта тайёргарлик кўрдик ва пировардида керакли натижага эришдик.

Бизда аллақачон мустаҳкам пойдевор мавжуд. Бироқ олдимизда ҳали вақт ва бир нечта ўртоқлик учрашувлари бор. Ўйинларда янги футболчиларни синаб кўрамиз. Бирор ўйинчи ўзини кўрсатса, албатта, уни таркибга киритиш масаласини кўриб чиқамиз. Шу боис, барқарорликни сақлаб қолиш билан бирга соғлом рақобатни рағбатлантиришни мақсад қилганмиз. ФИФА кунларидан тўлиқ фойдаланиб, тайёргарлик учун иложи борича кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Менинг фикримча, CAFA Миллатлар Кубоги ҳам қимматли мусобақа ҳисобланади. Бу турнир бизга қисқа вақт ичида турли жамоаларга қарши ўйнаш имконини беради. Шунингдек, у янги футболчиларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Ҳар қандай учрашув ва турнир, кичик миқёсда бўлмасин, тайёргарлигимизда фойдали бўлади.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Биз учун ҳамма нарса янгилик бўлади. Шунчаки бундай нуфузли мусобақада қатнашиш ва тажриба орттиришнинг қиймати юқори. Бироқ ҳар ўйинга ғалаба қозониш мақсадида ёндашамиз. Гуруҳ босқичидан ўтиб, имкон қадар узоқроққа боришга эришсак, ажойиб бўларди. Мундиаль янги саҳифа ва янги босқич ҳисобланади. Жаҳон чемпионати жуда муҳим аҳамиятга эга. 

Топ-лигалардаги иштирок футболчиларга юқори даражадаги тажриба орттириш имконини беради ва уларнинг бу тажрибасини миллий терма жамоада қўллашига замин яратади. Европадаги футбол жуда рақобатбардош, шунинг учун футболчиларимиз у ерда ўйнаб, кучли ва етук бўлиб бормоқда. Бу эса миллий терма жамоага катта фойда келтирмоқда", – деди Кападзе.

Аввалроқ терма жамоа устози Аргентина ва Уругвай билан ўйинлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга яқин эканини таъкидлаган эди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика