Latest news

01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  0 23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  5 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  4 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  5 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  59 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  12

Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим" News

Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Индонезия маҳаллий кўрсатувларидан бирида меҳмон бўлди ва муҳим масаладаги саволга жавоб берди.

- Келганингизга 2 кун бўлди, лекин 100 кунлик пиар бўлмоқда. ОАВ эътиборига тушмоқдасиз. Ижтимоий тармоқларда шов-шув кузатилмоқда, турли фейклар тарқалмоқда. Жараённи тезлаштиришмоқчи, лекин ҳеч нарса расмий тусга кирмаган. Аслида сиз хотиржам дам олишга келгансиз. Дам олишга улгуряпсизми ёки босим остидамисиз?

- Индонезияга келмаганимга анча бўлганди. Бу ерга меҳмонликка чақиришди. Бу ердаги муҳитни кўрай, одамлар билан гаплашай деган умидда, дам олишга келдим. Масжидга борганимиз, мактабга борганимиз инсонларни янада яқинроқ билишга хизмат қилди. Бу нарса менга жуда ёқади. Айниқса, масжидда бўлганим, Жума кунига тўғри келгани ҳаётим давомида эсимда қолади. Эртага бу ерда мураббий бўламанми ёки йўқ, асосийси, Индонезия халқи маданиятини ўрганяпман. 3-4 кун шу ердаман ва шу вақт ичида жараёндан позитивлик олмоқчиман.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Индонезияда экани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика