Latest news

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  14 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин" News

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе миллий жамоа билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берди.

- Охирги миш-мишларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий келади деган гаплар бор.

- Бунга аниқлик киритилмаган, ҳали ассоциация бу ҳақида эълон қилгани йўқ. Ким мураббий бўлишидан қатъий назар терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этса бўлди. Ҳозирча бош мураббий ролида менман, режа бўйича тайёргарли кўряпмиз.

- Агар четдан мураббий келса, сизни ёрдамчи мураббий сифатида олиб қолишни хоҳлашса бу таклифга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйлаб, кейин бир қарорга келаман.

- Сентябр ойи учун тақвимимиз маълум. Терма жамоамиз октябр ва ноябрдаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинларини режалаштиряпти. Қайси жамоалар билан ўйнашимиз аниқ?

- Фақат сентябр ойи учун маълум. Қолганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эълон қилишса, билиб оламиз.

- Эшитишимизча, Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан музокаралар ўтказилаётган экан...

- Бу маълумот ҳақиқатга яқин. Хитой ушбу жамоаларни ва бизни мусобақага таклиф қилган. Улар кела оладими, йўқми, буни вақт кўрсатади.

- Қўшни мамлакат сайтларида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида ёзишяпти. Бу баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу ўйин уларнинг режасида бордир, менда маълумот йўқ. Ассоциация бизга маълумот берса, биргаликда қарор қабул қиламиз.

- Август ойидаги CAFA мусобақасида терма жамоамиз иштирок этади. Бу турнирда миллий жамоа учун янги футболчиларни синовдан ўтказасизми ёки Катанец таркиби майдонга тушадими?

- Албатта, бу турнирда терма жамоага даъвогар бўлганларга имконият берамиз. Уларни синовдан ўтказамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика