Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди
18 dec 10:48
News
Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо яқин орада ишдан олинмайди. Кеча жамоа Испания Кубогида "Талавера"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва ҳафта бошида улар Ла Лигада "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
"Cadena SER" хабарига кўра, клуб раҳбарияти энди Алонсога бироз кўпроқ вақт бериш ниятида - у ҳеч бўлмаганда 8 январ куни Испания Суперкубоги ярим финалида бўлиб ўтадиган "Атлетико Мадрид"га қарши ўйингача ишдан бўшатилмаслиги мумкин. Таъкидланишича, мураббийнинг келажаги кўп жиҳатдан дерби натижасига боғлиқ бўлади.
Бироқ, Алонсонинг "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан олдин ҳам ишдан олиниши мумкин: бунинг учун мадридликлар "Севилья" (20 декабрь) ёки "Бетис"га (4 январ) қарши ўйинларда тўлиқ муваффақиятсизликка учрашлари лозим бўлади.
Link :
Source : Cadena Ser
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments