Тер Штеген: "Месси ақлбовар қилмас ўйин кўрсатмоқда"
10 nov 2019 12:55
News
Тер Штеген: "Месси ақлбовар қилмас ўйин кўрсатмоқда"
"Сельта"га (4:1) қарши учрашувда хет-трик қайд этган Лео Месси борасида Марк-Андре тер-Штеген ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Леонинг қилаётган ишлари ақлбовар қилмайди, унда юқори иқтидор бор. У доимо рақобатбардош, ҳаттоки машғулотларда ҳам шундай. Одам ўзини танқид қилиши жуда муҳим. Гарчи ғалабага эришган бўлсак-да, айрим жиҳатларни яхшилаш керак. Биз оддий бўлмаган йўлдан кетяпмиз. Ҳар бир рақиб биз учун ўзгача иштиёқ билан майдонга тушмоқда. Шу боисдан жамоамиз етакчиликда қолиш учун ҳар бир ўйинда бор кучини сарфламоқда", - деди тер-Штеген.
Примеро турнир жадвалида "Барселона" ва "Реал" 25 очкодан жамғарган ҳолда 1-2-ўринларни бўлишиб туришибди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments