Latest news

16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  0 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  9 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5

Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди News

Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

"Хоразм" — "Қизилқум" 0:1 ТУГАДИ
18.08.2025
Бош ҳакам:
Хушнуд Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Александр Буров
Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев
Назоратчи: Тимур Галеев
ВАР: Равшан Абдиваҳидов
АВАР: Элнур Дониёров
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Шаҳзод Раҳматуллаев (Роман Папарига) 10, 0:1

"Хоразм": 39. Артём Потапов, 2. Диёр Ортиқбоев, 8. Ҳазратжон Турсунқулов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (22. Асадбек Саидхонов, 64), 15. Владимир Бубаня, 18. Искандар Шайкулов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов ( 7. Темурбек Исмаилов, 46), 77. Суннатилло Абдуллажонов, 88. Аброр Хусинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов, 99. Шаҳрам Самиев

Захира: 12. Сардорбек Қобулжонов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов, 5. Дилшоджон Жўраев, 20. Данила Ежов, 30. Одамбой Олимов, 79. Азизжон Аҳроров

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 5. Дилшод Комилов, 7. Даврон Анваров (19. Илҳомжон Кенжаев,  90+5), 8. Шахзодбек Раҳматуллаев (18. Фарҳодбек Бекмуратов, 90+5) 10. Роман Папарига (20. Бобомурод Бозоров,90), 11. Жамбули Жигаури (22. Шаҳзод Туропов, 77) 15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров, 23. Самандар Шукуруллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 2. Камрон Норқулов, 17. Акмалжон Музаффаров, 33. Султон Раҳматов, 71. Асадбек Бахшиллоев.

Огоҳлантириш: Душан Мийич ("Қизилқум") 83, Никола Кумбурович ("Қизилқум") 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+6. Учрашув якунланди.

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Никола Кумбурович, "Қизилқум"

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Роман Папарига ўрнига Бобомурод Бозоров тушди.

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Душан Мийич, "Қизилқум"

79. Санжар Қувватов кетма-кет рақиб зарбаларини қайтарди.

77. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Жамбули Жигаури ўрнига Шаҳзод Туропов тушди.

68. "Хоразм" тезликни оширяпти. Аммо охирги нуқта етишмаяпти.

64. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Асадбек Саитхонов тушди.

61. ЗАРБА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳимоячидан қайтган тўпни дарвозага тўхтатмай йўллади, ноаниқ.

54. ЗАРБА. Жигаурининг зарбаси кучли аммо ноаниқ кетди.

49. ЗАРБА. Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилди. Исмаиловнинг жарима майдончаси ичида Қувватовни синовдан ўтказди. Тажрибали кипер тўпни қайтарди.

46. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Темурбек Исмаилов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. Майдон эгалари яна чап қанотдан ҳужум қилди. "Қизилқум" ҳимоячилари тўпни чиқариб юборди.

33. "Хоразм"нинг уринишлари самарасиз якунланмоқда.

28. ЗАРБА. Суннатилла Абдуллажонов катта тезликда кириб бориб яқин бурчакка зарба йўллади. Қувватов айнан ўша бурчакни ёпди.

22. "Хоразм" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Мийич рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатганди. Ҳакам ВАРда ҳамкасбларини эшитгач ўйинни давом эттирди.

17. Рустамжон Абдуҳамидов рақиб ҳимоячиларини бирин кетин алдади, лекин якун самарасиз чиқди.

13. Суннатилла Абдуллажоновнинг узатмасини меҳмонлар футболчиси қайтарди.

10. ГОЛ. "Қизилқум" учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Роман Папарига Шаҳзод Раҳматуллаевни қулай вазиятга олиб чиқди. Навоийликлар футболчиси имкониятни қўлдан бой бермади, 0:1

5. "Хоразм" ўйинни фаол бошлади. 

Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:00да старт олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика