Latest news

01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди News

Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

"Шўртан" – "Хоразм" 1:3 (ТУГАДИ)

03.08.2025, 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Тўрабек Суюнов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Гол: Дониёржон Нарзуллаев (Жўрабек Маннонов) 28, 1:0, Мурод Бобожонов (Рустам Абдуҳамидов) 33, 1:1, Рустам Абдуҳамидов (Ҳумоюнмирзо Иминов) 40, 1:2, Шаҳрам Самиев (Суннатилла Абдуллажонов) 90+3, 1:3

"Шўртан": 1. Шоҳрухжон Эшбўтаев, 3. Шохжахон Султонмуродов (17. Фаррухбек Мухторов, 46) 6. Одилбек Абдумажидов, 8. Абубакрризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 14. Аброрбек Тошқўзиев (10. Тимур Мамасидиқов,72) , 15. Жўрабек Маннонов ( 11. Жасур Ҳакимов,67), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (88. Диёрбек Асомиддинов, 72), 24. Дониёржон Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов ( 45. Ғанишер Қодиров, 85), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 7. Бекзод Сувонов, 22. Сардор Садуллаев, 76. Ислом Кенжабоев, 

"Хоразм": 39. Артём Потапов, 2. Диёр Ортиқбоев, 6. Аббос Отахонов, 7. Темурбек Исмаилов (99. Шаҳрам Самиев, 60) 8. Ҳазратжон Турсунқулов (9. Жасур Азимов, 60), 10. Муродбек Бобожонов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (77. Суннатилло Абдуллажонов, 78), 18. Искандар Шайкулов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22. Асадбек Саидхонов, 78), 88. Аброр Хусинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов

Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дилшод Жўраев, 15. Владимир Бубаня, 20. Данила Ежов, 79. Азизжон Аҳроров, 

Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов ("Шўртан")

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90+8. Учрашув якунланди.

90+5. Самиевга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

90+3. ГОЛ. "Хоразм" "Шўртан" дарвозасига учинчи голни урди. Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдончасига етказиб берган чиройли узатмасини Шаҳрам Самиев голга айлантирди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Хоразм" футболчиси Самиев дарвозага зарба берди. Хавфли лекин ноаниқ.

86. Жасур Ҳакимовнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

85. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Бекжон Раҳматов ўрнига Ғанишер Қодиров тушди.

80. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштирмоқда. Лекин ҳужумлар жарима майдончаси ичигача бормаяпти.

78. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Асадбек Саидхонов тушди.

72. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Аброр Тошқўзиев ўрнига Тимур Мамасидиқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов ўрнига Диёрбек Асомиддинов тушди.

67. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Жўрабек Маннонов ўрнига Жасур Ҳакимов тушди.

65. Пенальти йўқ. Абдурашид Худойберганов ВАР мониторида вазиятни такроран кўргач қарорини ўзгартирди.

63. "Хоразм" дарвозасига пенальти белгиланди. Ҳакам ВАР олдига кетди. Меҳмонлар футболчиси Пўлатхўжа Холдорхоновни жарима майдони чизиғи устида йиқитгандек кўринди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Темур Исмаилов ўрнига Шаҳрам Самиев, Ҳазратжон Турсунқулов ўрнига Жасур Азимов тушди.

54. ЗАРБА. Турдиалиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Шохжахон Султонмуродов ўрнига Фарруҳ Муҳторов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+6. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминовнинг узоқдан тепган тўпи дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

40. ГОЛ. "Хоразм" "Шўртан" дарвозасига иккинчи голни урди. Рустам Абдуҳамидов катта тезликда мезбонлар жарима майдончасига кириб аниқ зарба йўллади, 1:2

33. ГОЛ. Мурод Бобожонов учинчи уринишда "Шўртан" дарвозасини ишғол қилди. Рустам Абдуҳамидовнинг юқорилатиб берган узатмасини "Хоразм" ҳужумчиси бошининг орқаси билан тўпни киритиб юборди. 


28. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. "Шўртан" сардори Дониёржон Нарзуллаев "Хоразм" ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланиб гол урди. ВАР голни текширди ва инобатга олди. 

28. "Шўртан" ўйинда темпни оширди. 

25. ЗАРБА. Яна Бобожонов. Бу сафарги зарба жуда кучли ва ноаниқ чиқди.

22. ЗАРБА. "Хоразм" ҳужумчиси Муродбек Бобожоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини мезбонлар кипери Шохруҳ Эшбўтаев осонликча ушлаб олди.

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жўрабек Маннонов, "Шўртан"

18. Ўйиндаги илк хавфли вазият юзага келди. Дониёржон Нарзуллаевнинг дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди

8. Ҳозирча дарвозалар олдида кескин вазият бўлгани йўқ. Ўйин паст темпда давом этмоқда.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика