Latest news

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди News

Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви бошланди.

Суперлига

2-тур

18:45. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 1:2 (ТУГАДИ)

04.03.2026

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Расул Фозилов, Максим Нечохин

Захира ҳаками: Умид Раҳимжонов 

Назоратчи: Олег Дачев 

VAR: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов 

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Достон Ҳамдамов (Сардор Собирхўжаев) 49, 0:1, Пётр Пажишек (Достон Ҳамдамов) 56, 0:2, Тома Табатадзе (пенальти) 90+5, 1:2

"Қўқон-1912": 13. Азизхон Исақов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Жавоҳир Сидиқов ( 9. Жавоҳир Ҳусанов,56), 10. Шохруҳ Гадоев (17. Фарҳоджон Соҳибжонов,69), 19. Шаҳзод Акрамов (15. Зафар Ҳакимов, 56), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Ғулом-Ҳайдар Гулямов (11. Сильванус Нимели,69), 22. Тома Табатадзе, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов ( 69. Егор Кондратюк, 56)

Захира: 1. Рустам Нартажиев, 8. Шота Гвазава,   18. Муҳриддин Пазилдинов, 44. Андро Гиоргадзе

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 7. Хожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов (50. Фламарион,68) 10. Акмал Мозговой, 14. Рустам Турдимуродов (19. Пётр Пажишек,46), 21. Башар Ресан (17. Достонбек Ҳамдамов,46), 27. Сардор Собирхўжаев (   23. Абдурауф Бўриев, 80), 34. Шерзод Насруллаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ойбек Бозоров (11. Ҳожимат Эркинов, 68)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Дилшод Саитов

Огоҳлантириш: Алишер Салимов ("Қўқон-1912") 10

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90+5. ГОЛ. Тома Табатадзе 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади. Охирги дақиқаларда интрига қайтди.

90+4. ПЕНАЛЬТИ. Таҳинга сариқ карточка ва "Пахтакор" дарвозасига пенальти. Нимели жарима майдончаси ичида йиқитилди.

90+2. ЗАРБА. Маликжоновнинг зарбасини Назаров қийинчилик билан қайтарди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

82. Фламариондан ноаниқ зарба.

80. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Абдурауф Бўриев тушди. 

75. Ғайрат Жўраев ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Қизил бекор қилинди.

73. Ғайрат Жўраевнинг ўзи ВАР монитори олдига кетди. 

73. ВАР бу вазиятни текширмоқда. Мезбонлар қулай нуқтада жарима зарбаси тепади.

71. ЧЕТЛАТИШ. Муҳаммадрасул Абдумажидов қочиб кетаётган Табатадзени қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

69. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Гулямов ўрнига Нимели, Гадоев ўрнига Соҳибжонов тушди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Бозоров ўрнига Эркинов, Иброҳимов ўрнига Фламарион тушди.

65. ВАР пенальтини текширди, ўйин давом этади. Ҳеч нарса йўқ.

63. Қўқонликларнинг хатосидан сўнг меҳмонлар яна рақиби жарима майдончасида хавфли вазият яратди. 

56. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Егор Кондратюк, Шаҳзод Акрамов ўрнига Зафар Ҳакимов, Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жавоҳир Ҳусанов тушди.

56. ГОЛ. Тошкентдаги сценарий Қўқонда такрорланмоқда. Тожиевнинг захира қуролларидан бири Пажишек ўйиндаги иккинчи голни урди.

52. "Пахтакор" яна рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратиб кўрди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

49. ГОЛ. Захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Собирхўжаев жуда аққли ҳаракат билан тўпни Ҳамдамовга қолдирди, у эса аниқ зарба билан гол урди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Рустам Турдимуродов ўрнига Пётр Пажишек, Башар Ресан ўрнига Достон Ҳамдамов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Танаффус!

43. ЗАРБА. "Қўқон-1912" жарима зарбасини амалга оширди, рекошет орқали дарвозага борган тўпни "Пахтакор" посбони Владимир Назаров қайтарди. Зарбани Гулямов йўллаганди.

34. Ўйин бироз тезлашди. Ёмғир тиниб қолай деяпти.

30. "Шерлар" рақиби дарвозаси олдида кескинлик уюштирди. Мозговойнинг қолдирган тўпини Турдимуродов дарвозага йўллай олмади, қайтган тўпни Насруллаев тепди, уни ҳимоячилар қайтарди.

25. "Пахтакор" ҳужум ташкил қилди, лекин Турдимуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.

19. Гадоев катта тезликда олдинга ўтмоқчи эди. Мозговой тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

17. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширди. "Пахтакор" вакиллари бу вазиятда тўғри ўйнашди. 

10. Огоҳлантириш. Алишер Салимов Ойбек Бозоровга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

3. Қўқонда кучли ёмғир ёғмоқда. Жамоалар қийналяпти. Тўп ҳаракатланиши секин.

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса тайёр

Rating: +7   

Comments

+16   
04 mar 20:38:17
Murod Karimberdiyev
Pahtakor muhlisiman lekin qizil bersa buʼlardi.Halol uʼyin buʼlgani yaxshi.
+14   
04 mar 20:21:41
Job Ir
Чичиб куйди хакамлар
+13   
04 mar 20:34:51
Адхамжон Низамов
Reply to comment by BXZ BXZ
Чемпион бу́лишда Пахтакорга хеч качон хакамлар ёрдам бермаган бу сизни ва сизга у́хшаганларни фантазияси бошка нарса эмас . Пахтакорни хар бир футболчиси чемпионлик рухида тарбияланади ва Пахтакорга чемпионлик хар доим биринчи вазифа сифатида ку́йилади . Шу Насафдан Пахтакорни у́йинини бузишга футболчилар юборманглар жуда жонга тегди .
Унда хозирги холат офсайд дейилди хакам томонидан,офсайд йук экан.Даврон Файзиев хам хайрон колди
+13   
04 mar 20:29:13
Максуд Умаралиев
Тугриси ман тушунмадим, кани бу ерда офсайд! Хакамнинг умуман тажрибаси ноль экан
+12   
04 mar 20:28:47
Zoxidjon
Вар дагиларни хайдаш керак хаммаси Пахтакор экан!
+10   
04 mar 20:47:22
Kross
O‘zbek futbolida yangi qoida-Paxtakor bilan o‘yinlarda Paxtakor o‘yinchilaridan o‘tib, yakkama yakka chiqish mumkinmas. Luboychasiga ofsayd bo‘ladi
+10   
04 mar 18:18:30
Isrofil Muminov
Пахтакор фаворит булса АFCда узини курсатсин
+9   
04 mar 20:31:29
Динамо
100% офсайд ек эди
+9   
04 mar 20:31:05
Zoxidjon
ВАР ЧИЧИБ КУЙДИ.СОХТА ВАР ШАРМАНДА
+9   
04 mar 20:30:32
Зинуp
Пазор вар
+9   
04 mar 20:27:22
1994 Nurafshon
Шармандалар офсайдмас эди кизил тоза берилганди хакамлар чичиб куйди
+8   
04 mar 20:39:47
Azamchik Guidelines
BOSHLANDI YANA PAHTAKORNI YETALAB YURISH
+8   
04 mar 20:35:06
Donoyorbek Mingboyev
Xakamlardi xatosi deb superliga olyapdi
+8   
04 mar 20:32:27
Isrofil Muminov
Пахтакорга хаммаси мумкин судяни кизил карточками йуколиб колди
+8   
04 mar 18:40:46
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Akbar Umarov
Uka Paxtakor PFC yaqqol favoritda
Men seni ukang emasman. Borib ukalaringga aytasan uka deb
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика